Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний шахслар шахсий эҳтиёж учун қанча миқдорда товарни божсиз олиб кириши мумкин?
Амалдаги қонунчиликка кўра, жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёж учун, нотижорат мақсадларда Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар учун бож тўламасдан олиб кириш нормалари транспорт турига қараб 1000 АҚШ долларидан 100 АҚШ долларигача этиб белгиланган.
Фото: Kun.uz
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун, нотижорат мақсадларда республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қуйидаги миқдорларда белгиланган:
- ҳаво транспортида — 1000 АҚШ доллари;
- темирйўл ва дарё транспортида — 500 АҚШ доллари;
- автомобил (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали — 300 АҚШ доллари;
- халқаро курерлик жўнатмалари орқали — 200 АҚШ доллари;
- халқаро почта жўнатмалари орқали — 100 АҚШ доллари.
Ушбу меъёрлар фақат шахсий эҳтиёж учун фойдаланиладиган, яъни тижорат мақсадларида бўлмаган товарларга тааллуқли.
Белгиланган қийматдан ортиқ миқдорда товар олиб кирилган тақдирда, қўшимча қисми амалдаги қонунчиликка мувофиқ божхона тўловларига тортилади.
Мавзуга оид
08:28 / 30.03.2026
Ўзбекистонда 15 турдаги маҳсулот учун хомашёга импорт божлари бекор қилинади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
01:15 / 22.02.2026
Трамп глобал божларни 15 фоизга оширишини эълон қилди
20:59 / 21.02.2026