Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим озиқ-овқат маҳсулотларини божсиз олиб чиқиш меъёрлари эълон қилинди
Қонунчиликка мувофиқ, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистондан айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини бож тўламасдан олиб чиқиш учун аниқ миқдорий меъёрлар ўрнатилган.
Фото: ЎзА
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарларни республика ҳудудидан бож тўламасдан олиб чиқиш қуйидаги миқдорларда амалга оширилиши мумкин:
- гуруч – 3 килограммгача;
- нон-булка маҳсулотлари – 5 килограммгача;
- гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари – 2 килограммгача;
- шакар – 2 килограммгача;
- ўсимлик ёғи – 2 килограммгача;
- янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлар ҳамда қуритилган сабзавот ва мевалар – 40 килограммгача.
Маълумот учун, кўрсатилган меъёрлардан ортиқ миқдорда товарлар олиб чиқиш божхона қонунчилигига мувофиқ тартибда расмийлаштирилиши лозим.
Мавзуга оид
23:10 / 25.05.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 12 баробар оширилиши кутилмоқда
20:32 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ягона марказлашган тизим яратилади
18:38 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси тузилди. Унга Азизбек Урунов раис бўлди
07:47 / 15.04.2026