Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
Android Headlines нашри ўз манбаларига таяниб, Android операцион тизимининг навбатдаги версияси қачон тақдим этилишини маълум қилди.

Фото: Donanimhaber
Инсайдерларга кўра, Android 16 операцион тизими 2025 йил 3 июн куни чиқарилади. Шу куни Google компанияси ўзининг Pixel смартфонларида янги тизимни намойиш этади. «Бу одатдагидан 2-3 ойга эрта», — дея изоҳ бермоқда мутахассислар.
Нашр хабарида қайд этилишича, операцион тизимнинг янги версиясини олдинроқ тақдим этилиши июл, август ва сентябрда чиқариладиган қурилмалар Android 16 нинг барқарор версиясига эга бўлишлари кераклигини англатади. Операцион тизимнинг турли хатоликларини бартараф этишга қаратилган иккинчи янгиланиши эса йил охирларига бориб тақдим этилади.
Журналистларнин таъкидлашича, Google операцион тизими энди Appleʼнинг ҳар сентябрда янгиланадиган iOSʼидан кўра эртароқ чиқади. Бундан ташқари, янги Pixel смартфонлари Android’нинг охирги версияси ўрнатилган ҳолатда сотувга чиқарилади.
Бир неча кун аввал Google корпорацияси Android 16 ни анъанавий равишда йил охирида эмас, балки 2025 йил ўрталарида тақдим этишини маълум қилганди. Компаниядагиларнинг тушунтиришича, операцион тизимнинг эрта янгиланиши «экотизимдаги қурилмаларнинг ишга туширилиш жадвалига яхшироқ мос келади».
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи

23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди

20:45 / 22.04.2025
АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome браузерини сотишни талаб қилмоқда

23:07 / 17.04.2025