Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
Туркия президенти сўзларига кўра, Туркия, Озарбойжон ва Шимолий Кипр ягона туркий алифбога ўтишга тайёр.
Фото: Anadolu Agency
Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) Бишкекдаги йиғилишида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳамкасбларини умумий алифбога ўтиш бўйича қарор қабул қилишга чақирди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.
Унинг эслатишича, сентябр ойида Бокуда ТДТ комиссияси 34 та ҳарфдан иборат лотин алифбосидаги умумий алифбо бўйича келишиб олди ва «бу тарихий воқеа бўлди».
«Бизнинг умумий алифбомиз ҳам келажакни биргаликда қураётганимиздан далолатдир. Энди иштирокчи давлатлар ушбу алифбо асосида керакли трансформацияни амалга ошириши керак. Туркия, Озарбойжон ва Шимолий Кипр ягона туркий алифбога ўтишга тайёр. Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон янги алифбога ўтиш йўлида қадам ташлаши мақсадга мувофиқ бўларди», деди Ражаб Тоййиб Эрдўған.
Шу йил сентябр ойида Озарбойжонда ўтказилган туркий давлатлар олимлари йиғилишида Халқаро турк академияси ва Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) томонидан тузилган Турк дунёси умумий алифбо комиссияси 34 ҳарфдан иборат умумий турк алифбоси бўйича ўзаро келишувга эришган эди.
Мавзуга оид
09:31 / 02.12.2025
Эрдўған Қора денгиздаги ҳужумларни “хавотирли эскалация” деб атади
17:36 / 01.12.2025
Қозоғистон ва Туркия денгиз дронлари ҳужуми бўйича Киевга норозилик билдирди
11:08 / 01.12.2025
Курдистон ишчи партияси Туркия билан ярашиш учун икки шарт қўйди
08:30 / 29.11.2025