Жаҳон | 09:51 / 06.11.2024
1299
2 дақиқада ўқилади

Испаниядаги сув тошқини: 89 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланяпти

Испанияда биринчи марта мамлакат шарқидаги сув тошқинлари пайтида бедарак йўқолганлар сони бўйича расмий маълумотлар эълон қилинди.

Фото: REUTERS/Eva Manez

Октябр ойи охирида Испанияда кучли ёмғирлар сабаб бўлган ҳалокатли сув тошқинидан кейин 89 киши бедарак йўқолган. Табиий офатдан энг кўп жабр кўрган Валенсия ҳукумати бу расмий маълумотларни илк бор 5 ноябр, сешанба куни кечқурун эълон қилди.

Аввалроқ баъзи испан ОАВ авж олган табиий офат натижасида 2500 нафар фуқаро бедарак йўқолганини хабар қилган эди. Бироқ, бундай маълумотларнинг манбалари келтирилмаган. Dpa агентлигининг таъкидлашича, бундай хабарлар бир ҳафта олдин фалокат бошланганидан бери фавқулодда хизматларга келган қўнғироқлар сони билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Расмий маълумотларга кўра, Испаниядаги сув тошқини 215 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Улардан 211 нафари Валенсияда дафн этилган. Бироқ 62 кишининг жасади ҳали аниқланмаган. Расмийлар улар орасида яқинлари бедарак йўқолган деб қидирилаётганлар ҳам бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Испанияда кучли ёмғирдан кейин сув тошқини

Метеохизмат маълумотларига кўра, 30 октябрга ўтар кечаси Валенсиянинг бир неча ҳудудларида бир неча соат ичида бир квадрат метрга 300 литрдан ортиқ ёмғир ёғган. Кичик Чива қишлоғида бу кўрсаткич 1 квадрат метрга 491 литр ёмғирни ташкил этди. Бу минтақадаги йиллик ёғингарчиликка тўғри келади. Сув ва лойнинг кучли оқимлари кўприкларни бузди ва одамларни, машиналарни ва ҳатто бутун уйларни олиб кетди.

Кучли ёмғир сув тошқинига сабаб бўлган Испаниянинг бошқа минтақаларида, жумладан Балеар ороллари, Андалусия, Кастилия-Ла-Манча ва Каталонияда ҳам содир бўлди. Ҳозир у ерда об-ҳаво сезиларли даражада яхшиланган. Прогнозларга кўра, яқин вақт ичида ҳам шундай қолади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди