Ўзбекистон | 12:52 / 07.11.2024
1986
1 дақиқада ўқилади

Ўқиш мақсадида чет элга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди

2024 йилнинг январ-сентябр ойларида жами 30,4 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган.  

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 952 нафарга ёки 3,2 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Тожикистон — 11 409 нафар;
  • Россия — 7301 нафар;
  • Қирғизистон — 2845 нафар;
  • Туркия — 2195 нафар;
  • Жанубий Корея — 1839 нафар;
  • Қозоғистон — 1372 нафар;
  • Буюк Британия — 693 нафар;
  • Хитой — 672 нафар;
  • АҚШ — 486 нафар;
  • БАА — 295 нафар;
  • бошқа давлатлар — 1292 нафар.

Мавзуга оид