Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
Бироқ, улардан ҳеч бири юқори юзталикдан жой олмади. Ўзбекистоннинг энг яхши олийгоҳи Осиёда 159-ўринда, Марказий Осиёда 7-ўринда қайд этилди.

Фото: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини институти
Осиёдаги энг яхши университетларнинг янги рейтингига Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи кирди. Бироқ, улардан ҳеч бири юқори юзталикдан жой олмади. Бу ҳақда QS Asia University Rankings 2025 маълумотларидан ойдинлашмоқда.
Осиёнинг 25 та мамлакатидаги 985 та олий таълим даргоҳи рейтингга киритилган. Олийгоҳлар тадқиқот ва ихтиролар, таълим бериш тажрибаси (талабалар ва ўқитувчилар сони нисбати, докторлик даражасига эга ўқитувчилар), глобал ҳамкорлик (халқаро тадқиқот тизими, хорижлик талабалар, халқаро факултетлар), ишга жойлаштириш, инглиз тили ва бошқа академик тест натижалари каби критериялар асосида баҳоланган.
Энг яхши олий таълим даргоҳи сифатида Хитойнинг Пекин университети қайд этилди. Ушбу олийгоҳ 100 балл тўплади. Юқори бешликдан Ҳонгконг университети, Сингапур миллий университети, Нанянг технология университети (Сингапур) ва Фудан университети (Хитой) ҳам жой олди.
Рейтингга Ўзбекистоннинг 23 та олий таълим даргоҳи киритилди, аммо улардан ҳеч бири юқори юзталикдан жой олмади. Энг яхшиси сифатида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти қайд этилган. Ушбу олийгоҳ рейтингда 44,9 балл билан Осиёда 159-ўринни, Марказий Осиёда 7-ўринни эгаллади.
Умуман олганда, 23 та олийгоҳдан фақат тўрттаси рейтинг балларини тўплашга эришган холос. Жумладан, Ўзбекистон Миллий университети 34,5 балл билан 242-ўринда, Тошкент давлат иқтисодиёт университети 25,7 балл билан 359-ўринда, Тошкент давлат техника университети 25,5 балл билан 368-ўринда қайд этилган.
Рейтингда Қозоғистоннинг 35 та олийгоҳи қайд этилди. Улардан олтитаси Марказий Осиёда етакчи ўринларни эгаллаб турибди.
Шунингдек, рейтингга Қирғизистоннинг 6 та олийгоҳи, Тожикистоннинг 1 та олийгоҳи киритилди. Туркманистоннинг бирорта олийгоҳи рейтингдан жой олмади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести
Жаҳон | 13:05
-
Жарима балларини ҳисоблаш 1 майдан бошланмайди
Ўзбекистон | 12:46
-
Электрга янги тариф, чекланаётган фонограмма ва маҳсулотларда пайдо бўладиган “Ҳалол” белгиси – 1 майдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 12:40
-
Ўзбекистонда ҳафта давомида қуруқ ва иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 12:26
Мавзуга оид

18:55 / 27.04.2025
“24 ёшгача ҳаётимни катталар бошқарган” – Бристол университети магистранти Орзугул Ғойибова ҳикояси

09:54 / 23.04.2025
Барча даврларнинг энг кўп маош олган спортчилари рўйхати тузилди

12:04 / 22.04.2025
Трамп фаолиятини маъқуллаш рейтинги тобора пасайиб бораётгани маълум бўлди

11:09 / 18.04.2025