Ўзбекистон | 09:05 / 07.11.2024
4320
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилояти ҳокимига Британиядан маслаҳатчи тайинланди

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Қашқадарё вилояти ҳокимининг инвестициялар ва экспорт масалалари бўйича янги тайинланган маслаҳатчиси – Британиянинг Room Seven Capital Partners компаниясининг бошқарувчи ҳамкори Петер Маргеттс билан учрашув ўтказди.

Фото: ИЗВЕСТИЯ/Сергей Лантюхов

Суҳбат давомида Қашқадарё вилоятига хорижий инвестицияларни ва компанияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида жорий йил 4 ноябр куни Британия ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Ташриф давомида Британия делегацияси Ўзбекистоннинг вазирлик ва идораларида ҳамда Тошкент, Қарши ва Термиз шаҳарларида В2В форматида бир қатор учрашувлар ўтказади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид