Собиқ президент Обама Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
Барак Обама Трампнинг сайловдаги ғалабаси Демократик партия кутган «натижа» эмаслигини тан олди ва ҳокимият тинч йўл билан ўтказилиши муҳимлигини таъкидлади.

Фото: AP / Charles Rex Arbogast
АҚШ собиқ президенти, демократ Барак Обама республикачи Доналд Трампни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади, деб хабар берди AFP 7 ноябр, пайшанбага ўтар кечаси.
Шу билан бирга, рафиқаси Мишел билан сайловолди кампаниясида Демократик партиядаги сафдоши Камала Ҳаррисни фаол қўллаб-қувватлаган Обама ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтказилиши муҳимлигини таъкидлаган. «Очиғи, бу биз кутган натижа эмас. Лекин демократияда яшаш бизнинг позициямиз ҳар доим ҳам ғалаба қозонмаслигини қабул қила олиш ва ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтказилишига рози бўлишни ҳам англатади», — деди собиқ президент.
Барак Обама АҚШнинг амалдаги вице-президенти Камала Ҳаррис ва унинг вице-президент лавозимига номзоди Тим Уолзни «ажойиб кампанияни ўтказган давлатнинг икки фавқулодда хизматкори» деб атади.
Ҳарриснинг ўзи ҳам 6 ноябр куни Трампга қўнғироқ қилиб, уни ғалабаси билан табриклаган. Шу билан бирга, у ҳокимиятнинг тинч йўл билан алмашиши муҳимлигини ва президент сифатида барча америкаликларнинг манфаатларини ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлади. Демократ «барча одамлар учун эркинлик, имконият, адолат ва қадр-қиммат ҳамда Америка халқининг қалбини ташкил этувчи идеаллар учун» курашни тўхтатмаслигини қўшимча қилди.
Трамп ҳукуматдаги ишлар учун номзодларни танлаяпти
Айни пайтда Доналд Трампнинг сайловолди штаби 7 ноябрга ўтар кечаси яқин ҳафталарда ҳукумат лавозимларига номзодлар тўғрисида қарор қабул қилишини эълон қилди. Улар сайланган президент раҳбарлигида ишлайди ва «америкаликларнинг ҳаётини молиявий жиҳатдан қулай ва хавфсиз қиладиган» сиёсатни амалга оширади, дейилади штаб баёнотида.
Республикачилар Конгресснинг ҳар икки палатасида 2021 йилдан бери биринчи марта Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39
-
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ленин ҳайкали бузиб ташланди
Жаҳон | 17:34
-
Келажакка тикилган сармоя: Олтиариқда янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон | 17:00
-
Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари фойдали қазилмаларини биргаликда излашга келишиб олди
Жаҳон | 16:51
Мавзуга оид

23:33 / 06.06.2025
Оқ уй сенатни Россияга қарши «қақшаткич» санкцияларига оид қонун лойиҳасини юмшатишга чақирди

22:08 / 06.06.2025
Трамп Маскни қўллаб-қувватлаш учун сотиб олган Tesla автомобилидан қутулмоқчи

19:40 / 06.06.2025
Трамп Германияга Россия гази ўрнига американикини таклиф қилди

18:58 / 06.06.2025