Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ушбу хабар ўтган, 2023 йилги эканлигини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда "Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити муносабати билан Тошкентда 8-10 ноябр кунлари айрим кўчалар ёпилиши тўғрисида хабарлар тарқалди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ушбу хабар ўтган, 2023 йилги эканлигини маълум қилди.
Тармоқлардаги айрим саҳифаларнинг маъмурларидан аниқлик киритмасдан маълумот тарқатиб, жамоатчиликни чалғитмаслик сўралди.
Мавзуга оид

20:34 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди

08:50 / 24.04.2025
Тошкентнинг бешта туманида иссиқ сув таъминоти тикланади

17:42 / 22.04.2025
Юнусободда Lacetti ёниб кетди

11:37 / 22.04.2025