Жаҳон | 11:08 / 09.11.2024
4599
2 дақиқада ўқилади

563 нафар ҳарбийнинг жасади Украинага қайтарилди

Киев Донецк йўналишидан 320 нафар, Бахмут йўналишидан 89 нафар ҳалок бўлган аскарларнинг жасади қайтарилганини эълон қилди. Яна 154 нафар ҳалок бўлган аскарнинг жасади Россия Федерацияси ҳудудидан олиб келинган. РБК маълумотларига кўра, 37 нафар россияликнинг жасади Россия Федерациясига қайтарилган.

Фото: Friedemann Kohler/dpa/picture alliance

Украина расмийлари 563 нафар украиналик ҳарбийнинг жасадлари қайтарилгани ҳақида хабар берди. 8 ноябр, жума куни Украинанинг ҳарбий асирлар билан ишлаш бўйича мувофиқлаштирувчи штаби Telegramʼда билдиришича, Донецк йўналишида 320 нафар ҳалок бўлганларнинг жасади қайтарилди.

Баёнотда яна 89 нафар ҳалок бўлган аскарнинг жасади Бахмут йўналишидан, 154 нафари Россия Федерациясидаги ўликхоналардан қайтарилгани айтилади. Операция "СБУ"нинг Бирлашган маркази, Украина Ички ишлар вазирлиги, Олий раданинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили офиси, Алоҳида вазиятларда бедарак йўқолганлар бўйича вакил котибияти, Украина Қуролли кучлари, Украина мудофаа секторининг бошқа тузилмалари, шунингдек, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилди. Жасадлар ва қолдиқлар топширилгандан сўнг уларнинг шахсини аниқлаш амалга оширилади.

РБК: 37 аскарнинг жасади Россияга қайтарилди

Айни пайтда, РБК Давлат думаси депутати Шамсаил Саралиевга таяниб ёзишича, Россия ўзининг ҳалок бўлган 37 нафар ҳарбий хизматчисининг жасадини қайтарган. Бу расман эълон қилинмади.

AFP таъкидлаганидек, бу уруш бошланганидан бери украиналик аскарларнинг жасад қолдиқларини қайтариш бўйича энг йирик акциялардан биридир. Асирлар ва ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини алмашиш Россия ва Украина ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорликнинг сўнгги йўналишларидан бирига айланди. Биргина жорий йилнинг ўзида 2100 дан ортиқ ҳарбий хизматчиларнинг жасади Украинага қайтарилди, деб ёзади dpa расмий маълумотларга таяниб.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти