Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: Оқ уй аппарати раҳбари лавозимини Сюзан Уайлс эгаллайди
Республикачининг сўзларига кўра, Уайлс унга «АҚШ тарихидаги энг катта сиёсий ғалабалардан бирига» эришишда ёрдам берган.
Оқ уй аппарати раҳбари лавозимини Сюзан Уайлс эгаллайди. Бу ҳақда АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп маълум қилди.
Трампнинг сўзларига кўра, Уайлс унга «АҚШ тарихидаги энг катта сиёсий ғалабалардан бирига» эришишда ёрдам берган.
«У 2016 ва 2020 йиллардаги муваффақиятли кампанияларимнинг ажралмас қисми эди», деди республикачи.
АҚШнинг сайланган президенти сўзларига кўра, Уайлс кучли ва ақлли аёл, «инновацион қарашлар»га эга.
Сюзан Уайлс Трампнинг сайловолди ташвиқоти раҳбарларидан бири эди.
5 ноябр куни бўлиб ўтган АҚШ президентлик сайловларида республикачи Трамп 270 дан ортиқ делегатнинг овозини олди ва мамлакатнинг 47-президенти бўлди. Унинг инаугурацияси 2025 йил 20 январга белгиланган.
Мавзуга оид
22:26 / 07.06.2026
Бошловчи билан айтишиб кетган Трамп интервюни тўхтатди
20:25 / 07.06.2026
Трамп Хоминаий билан тўғридан-тўғри музокараларга тайёрлигини билдирди
14:20 / 06.06.2026
Трамп Нетаняҳудан нега норози?
22:15 / 05.06.2026