Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон» метро бекатида ҳаракат таркибида техник носозлик юз берди
Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистон» метро бекатидаги ҳаракат таркиби бузилиб қолгани тўғрисидаги хабарлар тарқалди. «Тошкент метрополитени» ДУК ҳолат юзасидан маълумот берди.
Фото: Kun.uz
Жорий йилнинг 11 ноябр куни соат 08:48 да «Ўзбекистон» бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган ҳаракат таркибида техник жиҳатдан носозлик ҳолати кузатилган.
Шу боисдан ҳам йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электропоезд машинисти томонидан барча йўловчилар бекатга туширилган ҳамда юзага келган носозликни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида бу ҳаракат таркиби текширув йўлаги томон ҳаракатлантирилган.
Шундан сўнг, орадан 3 дақиқа вақт ўтиб, ортдан келган ҳаракат таркиби бекатдаги йўловчиларни манзиллари томон олиб кетган.
Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:29 / 23.12.2025
Centrum Air самолётидаги носозлик туфайли йўловчилар бир сутка Қозон аэропортида қолиб кетди
09:32 / 07.03.2025
Тошкент метросида фавқулодда чақирув тугмалари ўрнатилмоқда
19:37 / 04.02.2025
Тошкент метросига яна 3 та янги поезд олиб келинди
12:24 / 26.01.2025