Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросига яна 3 та янги поезд олиб келинди
Ушбу ҳаракат таркиблари 7-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра хизмат кўрсатиш учун йўналишларга чиқарилади.

Фото: Тошкент метрополитени
Бугун, 4 феврал куни Тошкент метрополитени вагон паркига яна янги 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди.
Пойтахт метрополитенининг маълум қилишича, ушбу ҳаракат таркиблари белгиланган йўриқномага асосан 7-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра хизмат кўрсатиш учун йўналишларга чиқарилади.
Шунингдек, жорий йилнинг феврал ойи давомида яна шу турдаги 3 та метро поездлари олиб келиниши режалаштирилган.
«Бу режавий ишлар натижасида, метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Метрополитен 2024 йил 31 декабрда ҳам 3 та «Метровагонмаш» (Россия) заводида ишлаб чиқарилган поезд олганини эълон қилганди. Январ бошларида ҳам янги тўрт вагонли 3 та метро поездлари олиб келингани маълум бўлган эди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жазирамадан денгизга: нега Бали, Малдив ва Туркияни танлашади?
Жамият | 17:22
-
Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистон ўртасида Трансафғон темир йўли бўйича битим имзоланди
Ўзбекистон | 18:41
-
Қўрқинчли манзара ва аламли оқибатлар: Кўкдаладаги портлаш тафсилотлари
Жамият | 18:33
-
Ўқувчилар физиология ҳолати асосида спорт турларига йўналтирилади
Ўзбекистон | 18:18
Мавзуга оид

15:48 / 14.07.2025
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти

21:42 / 18.06.2025
Қўшмачи “проводник”: поезд купеси ишратхонага айлантирилгани аниқланди

09:53 / 17.06.2025
Ўзбекистонда жазирама сабаб поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади

11:51 / 13.06.2025