Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абхазияда қўлга олинган мухолифатчилар озод қилинди
Ўзини мустақил деб эълон қилган Абхазияда бир кун аввал қўлга олинган фаоллар ҳибсдан озод этилди. Шундан сўнг намойишчилар Сухуми яқинидаги кўприкни бўшатишди.
Ўзини мустақил деб эълон қилган Абхазия республикасида аввал қўлга олинган барча намойишчилар қўйиб юборилди, деб хабар қилди матбуот 12 ноябр, сешанба куни. Фаоллар Умар Смир, Гарри Кокаю, Алмасхан Ардзинба, Рамаз Жопуа ва Аслан Гварамия бир кун аввал Сухуми шаҳри яқинида ушланган эди. «Абхазия миллий бирлиги форуми» мухолифат партияси раиси Аслан Барцицнинг айтишича, уларнинг барчаси «яқинда имзоланган Россия-Абхазия инвестиция фаолияти тўғрисидаги келишувга бағишланган Гудаута районидаги оммавий йиғилишдан» қайтаётган бўлган.
Барциц воқеани сиёсий сабабларга кўра таъқиб деб атади, гарчи ўзини мустақил деб эълон қилган республика расмийлари мухолифатчилар «ноқонуний ҳаракатлар» учун қўлга олинганини даъво қилди.
Мухолифатчилар ушланиши норозиликларга сабаб бўлди
Мухолифатчиларнинг қўлга олиниши тан олинмаган Абхазияда оммавий норозиликларга сабаб бўлди. 11 ноябрдаёқ маҳаллий аҳоли Сухумидаги Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) биноси ёнида йиғилиб, у ерга олиб келинган фаолларни озод қилишни талаб этган.
Мухолифат тарафдорлари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ўртасида вақти-вақти билан муштлашувлар юзага келди, деб ёзади «Республика» Telegram-канали. Йиғилганлар автомашина билан дарвозани буриб, ҳудудга киришга уринган.
Намойишчилар, шунингдек, марказий автотрасса ва Сухумидан чиқишда учта кўприк – Кодори, Верхнегумистинский ва Гумистинскийни тўсиб қўйган. Кейин уларнинг асосий қисми Озодлик майдонига кўчди. «Республика»га кўра, митингга «бутун Абхазиядан» одамлар келган.
Мухолифатчилар озод этилгандан сўнг, республика трассаси ўтадиган Гумистинский кўприги яна транспорт ҳаракати учун очилди.
Мавзуга оид
09:34 / 09.01.2026
Венесуэла мухолифатчилар қамоқдан озод этилишини эълон қилди
17:07 / 22.11.2025
Абхазияда уч ўзбекистонлик ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
13:55 / 12.09.2025
Гуржистонда энг йирик мухолифат партияси етакчиси ушланди
09:51 / 26.06.2025