Ўзбекистон | 15:01 / 13.11.2024
436
1 дақиқада ўқилади

Рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатлар паспорти тасдиқланмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда рухсат бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилиши муносабати билан ҳукумат айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар билан қуйидагилар тасдиқланмоқда:

  • карантин остидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномаси, фитосанитария сертификати ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба сифатида қўллаш учун рухсатнома паспортлари;
  • давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт, импорт ва Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит қилишда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг паспорти;
  • маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчалар рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг паспорти.

Қуйидагилар белгиланмоқда:

  • карантин рухсатномаси ва фитосанитария сертификатини олиш учун аризаларни “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали электрон шаклда расмийлаштириш тартиби;
  • рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришни рад этиш тўғрисидаги хабарни электрон шаклда бериш тартиби.

Мавзуга оид