Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар билан қуйидагилар тасдиқланмоқда:
- карантин остидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномаси, фитосанитария сертификати ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба сифатида қўллаш учун рухсатнома паспортлари;
- давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт, импорт ва Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит қилишда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг паспорти;
- маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчалар рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг паспорти.
Қуйидагилар белгиланмоқда:
- карантин рухсатномаси ва фитосанитария сертификатини олиш учун аризаларни “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали электрон шаклда расмийлаштириш тартиби;
- рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришни рад этиш тўғрисидаги хабарни электрон шаклда бериш тартиби.










