Volkswagen Tesla’нинг рақобатчиси билан 5,8 млрд долларлик битим имзолади
Германиянинг Volkswagen автогиганти Rivian компанияси билан қўшма корхона ташкил этди. Ушбу эълондан кейин Америка электромобил ишлаб чиқарувчисининг акциялари қиймати биржадан ташқари савдоларда 9 фоизга кўтарилди.

Фото: Getty Images
Volkswagen Group Tesla’нинг рақобатчиси Rivian компанияси билан қўшма корхона ташкил этди, деб хабар беради BBC. Ўзаро битим қиймати 5,8 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Америка электромобил ишлаб чиқарувчисининг акциялари қиймати биржадан ташқари савдоларда ушбу эълондан кейин 9 фоизга кўтарилган. Ҳамкорлик натижасида компаниялар дунёда электромобилга бўлган талаб камайиб, Хитой ишлаб чиқарувчилари томонидан рақобат кучайиб бораётган бир пайтда муҳим технологияларини ўзаро алмашиши мумкин бўлади.
Қўшма корхона Rivian компаниясига кейинги йилда R2 йўлтанламасини тақдим этишини молиялаштиришда муҳим рол ўйнайди. Ўз навбатида Volkswagen (VW) ҳам автомобилларини ишлаб чиқаришда Rivian технологияларидан фойдаланиши мумкин. VW’нинг Rivian технологиялари билан жиҳозланган илк моделлари 2027 йилда сотувга чиқиши кутилмоқда.
Режага мувофиқ, ҳар икки компания ихтирочилари ва муҳандис-дастурчилари дастлаб Калифорнияда фаолият олиб боради, кейинроқ эса Шимолий Америка ва Европада яна учта объектини очади.
Rivian йўлтанламаслардан ташқари электрфургонлар ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланади — ҳозирда у ўзининг асосий акциядори бўлган Amazon интернет-савдо дўконига фургонларни етказиб бермоқда. Amazon бу каби транспорт воситаларидан 100 минг дона буюртма қилган бўлиб, уларнинг барчаси 2030 йил охиригача етказилиши керак.
Мавзуга оид

16:58 / 26.03.2025
Amazon 2024 йилда 15 миллиондан ортиқ контрафакт маҳсулотларни мусодара қилди

22:13 / 16.01.2025
Хитой Volkswagenʼнинг Германиядаги заводини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда

14:24 / 06.01.2025
Доналд Трампнинг рафиқаси ҳақида филм суратга олинади

23:27 / 27.12.2024