Жаҳон | 16:08 / 14.11.2024
2898
2 дақиқада ўқилади

Блинкен: АҚШ Трамп келишидан олдин Украинага ёрдамни кучайтиради

Вашингтон Байден президентлигининг охиригача Киевга барча ҳарбий ёрдамни ўтказишга ваъда бермоқда, НАТО эса Украинанинг барча иттифоқчиларини қўллаб-қувватлашни кучайтиришга чақирмоқда.

Фото: Depositphotos

АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен 13 ноябр, чоршанба куни АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ҳокимиятга келгунига қадар Вашингтон ихтиёридаги «ҳар бир доллар»ни Киевга ўтказишга ваъда берди.

Блинкен НАТО штаб-квартирасида журналистларга ҳаво ҳужумидан мудофаа, артиллерия ва зирҳли машиналар каби ҳарбий ёрдам воситаларини санаб ўтиб, «Вашингтон Украинанинг Россия агрессиясидан самарали мудофаасини таъминлаш учун биз қилаётган барча ишларимизга асосланишда давом этади», деди. Брюсселда у НАТО бош котиби Марк Рютте ҳамда алянс раҳбарияти билан икки томонлама учрашув ўтказди ва унда Украинани янада қўллаб-қувватлаш масаласи муҳокама қилинди.

Украина ҳамкорлари кучларини бирлаштирмоқда

Блинкен сўзларига кўра, иттифоқчиларнинг ушбу учрашуви мақсади «Украинада 2025 йилда самарали курашиш ёки тинчлик музокараларини ўтказиш учун етарли пул, ўқ-дорилар ва сафарбар этилган қўшинларга эга бўлиши учун» кучларни бирлаштириш эди.

Шу билан бирга, Блинкен Украина Қуролли кучлари учун Россия ҳудудига Ғарб қуроллари билан зарба бериш бўйича чекловларни бекор қилиш ҳақидаги саволга жавоб беришдан қочди ва Украина иттифоқчилари жанг майдонида «ўз эҳтиёжларига мослашаётганини» ва буни давом эттиришини таъкидлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид