Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абхазия расмийлари РФ билан баҳсли инвестиция шартномасини бекор қилади
Россия Федерацияси билан инвестиция шартномаси исёнкор Гуржистон ҳудудида оммавий норозиликларга сабаб бўлди. Тартибсизликлар пайтида намойишчилар Абхазия парламенти биносига бостириб киришди.
Гуржистоннинг бўлгинчи Абхазия минтақаси президенти маъмурияти оммавий норозилик намойишлари фонида Россия билан инвестиция шартномасини ратификация қилиш бўйича баҳсли қонун лойиҳасини қайтариб олишга тайёрланаётганини маълум қилди. Ўзини мустақил деб эълон қилган республика расмийлари ўз ҳаракатларини минтақадаги «вазиятни барқарорлаштириш»га кўмаклашиш истаги билан изоҳлади, деб хабар қилди 15 ноябр, жума куни абхаз ОАВ.
Мухолифатга кўра, Россия Федерацияси билан инвестиция шартномаси Абхазияга «манфаатларни тўғридан тўғри топшириш» ҳисобланади. Бу ҳужжат минтақада оммавий норозиликларни келтириб чиқарди. 11 ноябр куни Абхазия Давлат хавфсизлик хизмати келишувни ратификация қилишга норозилик билдирган фаолларни қўлга олди, шундан сўнг намойишчилар учта кўприк орқали ҳаракатланишни тўсиб қўйишди. Фаоллар қўйиб юборилганидан сўнг ҳаракат қайта очилди.
Абхазия раҳбари истеъфога чиқмаслигини маълум қилди
Ўзини мустақил деб эълон қилган Абхазия республикаси раҳбари Аслан Бжания мухолифат талабларига зид равишда истеъфога чиқмаслигини айтди. Бу ҳақда 15 ноябр куни Telegramʼдаги «Апсны Иахьа» ахборот канали хабар берди.
«Абхазия президенти, Абхазия вице-президенти, бош вазир, ҳукумат аъзолари Абхазияда ва шу ерда бўладилар ва ишлашда давом этадилар», — деди Бжания ва ўзини мустақил деб эълон қилган республика ҳудудини тарк этмаганини қўшимча қилди.
Бжания матбуот хизмати унинг мурожаатидан кейин у Россия ҳарбий базаси ҳудудига кўчирилгани ҳақидаги даъволарни рад этди. Бжания ўзи туғилиб ўсган Тамиш қишлоғида, дея ишонтирмоқда матбуот хизмати.
«Апсны Иахьа» канали сиёсатчи Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказмагани ҳақида хабар берди.