Лукашенко Беларус уйсизлар ва текинхўрлар билан «жиддий курашишини» айтди
У ҳар бир инсон ўзи ва оиласи учун пул топиш мақсадида «қимирлаши» кераклигини таъкидлади.
Кейинги беш йил ичида Беларусда уйсизлар ва текинхўрлар йўқолади. Бу ҳақда президент Александр Лукашенко ўрим-йиғим кампанияси якунига бағишланган байрам тадбирида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, афсуски, мамлакат фуқароларининг ҳаммаси ҳам жонбозлик кўрсатиб ишлашга тайёр эмас. Лукашенко ҳар бир инсон ўзи ва оиласи учун пул топиш мақсадида «қимирлаши» кераклигини таъкидлади.
«Биз ёрдам берамиз, иш билан таъминлаймиз. Фақат меҳнат қилинг. Одамларнинг яшашига халақит берадиганлар <...> биз сизлар билан жиддий шуғулланамиз, хафа бўлманглар», деди у.
Беларус раҳбари меҳнатга лаёқатли аҳолининг минтақалардан мамлакатнинг марказий қисмига оммавий кўчиб ўтишининг олдини олиш ҳукумат учун муҳим эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, муаммони ҳал қилиш учун фуқароларнинг муносиб турмуш тарзини таъминлаш ва мотивацияни ошириш зарур. Унинг қўшимча қилишича, давлат аппарати аҳолини қўллаб-қувватлашга мажбур.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024