Жаҳон | 08:00
3033
2 дақиқада ўқилади

Reuters: Зеленский Шолцни Путин билан гаплашмаслик ҳақида огоҳлантирган

Зеленский канцлер Шолц ва Путин ўртасидаги бўлажак телефон мулоқоти ҳақида олдиндан хабардор қилинган ва Германия вазирлар маҳкамаси раҳбарини суҳбатлашмаслик ҳақида огоҳлантирган, деб хабар бермоқда Reuters.

Фото: AP

Украина президенти Володимир Зеленский Германия канцлери Олаф Шолц ва Россия давлат раҳбари Владимир Путин ўртасида бўлажак телефон суҳбати ҳақида олдиндан хабардор қилинган ва Германия вазирлар маҳкамаси раҳбарини суҳбатлашмаслик ҳақида огоҳлантирган. Бу ҳақда 15 ноябр, жума куни Зеленский офисидаги манбага таяниб Reuters хабар берди.

Украина раҳбарининг ишончи комилки, суҳбат «Пандора қутиси»ни очди ва Россия раҳбарини изоляция қилиш, Украинадаги урушни «адолатли тинчлик» билан тугатишга қаратилган саъй-ҳаракатларга путур етказади. Зеленский бу позициясини видеомурожаатида билдирди.

Гап Шолцнинг 2022 йил декабридан бери Путин билан биринчи суҳбати ҳақида кетмоқда.

Зеленский: «Олафнинг қўнғироғи, менимча, бу - Пандора қутиси»

«Олафнинг қўнғироғи, менинг фикримча, бу - Пандора қутиси. Энди бошқа суҳбатлар, бошқа қўнғироқлар бўлиши мумкин», деди Зеленский видеомурожаатида.

«Ва бу Путин узоқ вақтдан буён хоҳлаган нарса: у учун ўзининг яккаланишини, Россиянинг яккаланишини заифлаштириш ва ҳеч нарса билан тугамайдиган оддий музокаралар олиб бориш жуда муҳим», деди Украина раҳбари. «Унинг ўнлаб йиллар давомида қилган иши Россияга ўз сиёсатида ҳеч нарсани ўзгартирмаслик, моҳиятан ҳеч нарса қилмаслик имкониятини берди ва бу урушга олиб келди», — дейди у.

«Биз бу қийинчиликларнинг барчасини энди тушуняпмиз ва огоҳлантирмоқчимиз: «Минск-3» бўлмайди — бизга ҳақиқий тинчлик керак», — дея хулоса қилди Украина президенти.

Мавзуга оид