Ўзбекистон | 12:17 / 18.11.2024
1716
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Словакия авиация соҳасида қўшма лойиҳани амалга оширади

Мамлакатнинг Словакиядаги элчихонаси томонидан (қароргоҳи Вена шаҳрида) ушбу давлатнинг Турчянске-Теплице шаҳрида Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбири ўтказилди.

Фото: "Дунё" АА

Анжуман Словакия Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги ҳамда "Эксимбанк" томонидан ташкил этилган Марказий Осиё давлатлари бизнес-форуми доирасида бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиё давлатларининг Словакиядаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, маҳаллий вазирлик ва компаниялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон-Словакия иқтисодий муносабатларини ривожлантириш мақсадида словак компанияларига кимё, машинасозлик, қурилиш, инфраструктура ва бошқа соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш таклифи билдирилди. Мамлакатнинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм имкониятларига бағишланган видеороликлар иштирокчилар эътиборига тақдим этилди.

Якунда банк-молия, автомобил йўллари қурилиши, авиация, полиграфия ва соғлиқни сақлаш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ келишувларга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид