Ўзбекистон | 08:51
1303
1 дақиқада ўқилади

Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Жомбой ҳамда Оқдарё туманларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, Ургут ва Самарқанд туманларида фаолият юритувчи ЯТТ Х.Э. ва С.М.лар тижорат мақсадида савдо дўкони ҳамда новвойхонасида ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига уланган. Натижада жами 230 млн сўмлик электр энергиядан ноқонуний фойдаланилган

Шунингдек, Жомбой туманидаги “С.З.” оилавий корхонаси раҳбари З.С. умумий овқатланиш шохобчасида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган. Оқибатда, 191,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

Бундан ташқари, Оқдарё туманидаги “Т-З.” фермер хўжалиги раҳбари М.Ш. электр тармоғига тўғридан тўғри ўзбошимчалик билан уланиб, 192,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид