Ўзбекистон | 13:52
970
1 дақиқада ўқилади

Британия Ўзбекистонда давлат компанияларини хусусийлаштиришда қатнашмоқчи

Жорий йилнинг 11-14 ноябр кунлари Буюк Британия Бизнес ва савдо вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошчилигидаги делегациянинг Лондонда бўлиб ўтган "Жаҳон бозорлари сари йўл: IPO va Еврооблигациялар – Pathway to Global Markets: IPO and Eurobonds форумида иштироки ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА

Форумда Лондон фонд биржаси, Franklin Templeton Investments, PwC, Barclays, Deutsche Bank, Citibank, J.P.Morgan, WOOD&Co, Santander, Fieldfisher етакчи халқаро компаниялар ҳамда мамлакат молия ташкилотлари иштирок этди.

Тадбирда республикада қайта тикланадиган энергетика, кимё саноати, металлургия, электротехника, фармацевтика, озиқ-овқат саноати ва таълим соҳаларида аниқ инвестициявий лойиҳалар бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Иштирокчилар сўнгги йилларда Ўзбекистонда инвестициявий муҳит сезиларли даражада яхшиланганлигини, халқаро компанияларнинг мамлакатимизда бизнес юритишга қизиқиши ортиб бораётганини таъкидладилар. Хориж томони, шунингдек, молия-банк, таълим, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, йирик давлат компанияларнинг хусусийлаштириш жараёнида қатнашишга қизиқиш билдирди.

Форум якунларига кўра, республика йирик саноат корхоналарининг келгусида Лондон фонд биржаси билан қимматли қоғозларни сотувга қўйиш ва IPO ўтказишга биргаликда тайёргарлик кўриш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид