Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўғулистонда ўзбек кураши бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади
Жорий йилнинг декабр ойида Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўзбек кураши бўйича ўсмирлар ўртасидаги IX жаҳон чемпионати ҳамда фахрийлар ўртасидаги III жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Халқаро кураш ассоциацияси куни кеча мазкур жаҳон чемпионатида иштирок этадиган миллий терма жамоаларни рўйхатга олиш муддати якунланганини эълон қилди.
Халқаро кураш ассоциациясига йўлланган талабномаларга кўра, Мўғулистон пойтахтида ўтадиган жаҳон чемпионатида 30 дан зиёд давлатнинг 400 нафардан ортиқ спортчилари беллашувларда иштирок этади.
Мазкур жаҳон чемпионати доирасида Улан-Баторда курашни янада ривожлантириш мақсадида мураббий ва ҳакамлар учун семинарлар, Халқаро кураш ассоциациясининг бир қатор кенгайтирилган йиғилишлари, турли брифинг ва кўргазмалар ташкил этилиши белгиланган.
Жаҳон чемпионати низомига мувофиқ, жорий йил 2 декабрдан беллашувларга старт берилади.
Айни кунларда Мўғулистонда ўтадиган кураш мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш борасида Улан-Баторда Халқаро кураш ассоциациясининг ишчи гуруҳи ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Мавзуга оид
10:06 / 09.03.2026
Ўзбекистон Мўғулистоннинг истиқболли уран конларини ўрганади
18:35 / 20.01.2026
Йил якунига қадар ҳар бир туман ва шаҳардаги мактабда кураш клуби очилади
17:06 / 27.09.2025
Россиялик курашчи Хадарцевга Ўзбекистон терма жамоасига ўтишга рухсат берилмади
08:46 / 19.08.2025