Кувайт Сирдарёда кўп қаватли уйлар қуриши мумкин
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Кувайтнинг AlJaber Group Holding, Biomedix Medical Group Co., Advanced Medical German Co., Gulf Care General Trade.Co (GCС) сингари йирик компаниялари вакилларининг Сирдарё вилоятига бизнес миссияси ташкил этилди.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кура, сафар чоғида Сирдарё вилояти ҳокимининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Бобур Хўжамов ва Боёвут тумани ҳокими билан алоҳида учрашувлар ўтказилди.
Музокаралар чоғида Сирдарё вилоятида хорижий инвесторлар учун яратилган сармоявий муҳит, ҳудуддаги мавжуд инфратузилма ҳолати, амалга оширилаётган янги лойиҳалар бўйича маълумотлар кувайтлик инвесторларга тақдим этилди.
Сирдарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, асосий драйвер соҳалари бўлган туризм ва қишлоқ хўжалиги хусусида батафсил таъкидланди. Тиббиёт ва фармацевтика йўналишида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, музокаралар чоғида Боёвут тумани марказида кўп қаватли уйлар қуриш, хизмат кўрсатиш марказлари барпо этиш, тиббий лаборатория ташкил этиш, экотуризм корхоналарини очиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш йўналишларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шундан сўнг томонлар ўртасида G2B ва B2B форматларида музокаралар уюштирилди. Уларда Ўзбекистон ва Кувайт ишбилармон доира вакиллари келгусидаги шерикликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилинди.
Кувайт вакиллари, шунингдек, жойларга чиққан ҳолда Боёвут туманининг салоҳияти ва таклиф этилаётган лойиҳалар билан танишди.
Мавзуга оид
14:50 / 21.11.2024
Кувайт Ўзбекистонда Она ва бола кластерини ташкил этади
11:30 / 23.10.2024
Кувайт Фарғонада шифохона қуриши мумкин
09:40 / 23.10.2024
Ўзбекистондан Кувайтга қуруқ мевалар экспорти ҳажми оширилади
16:30 / 01.10.2024