Маҳалланинг фаол кексаларига ҳар ой 577 минг сўмдан тўланади
Президент қарори билан, ҳар бир маҳаллада уч нафар кексалар бешта камбағал оилага бириктириладиган бўлди. Улар ушбу оилаларни камбағалликдан чиқариш ишларига кўмаклашишади, эвазига ҳар ойда 577,5 минг сўмдан рағбат пули олади. Бундан ташқари, қарияларни спортга жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага йилига 10 млн сўм ажратилади.

«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга обрў-эътиборли уч нафар кекса бешта камбағал оилага бириктирилади.
Оилаларни камбағалликдан чиқаришда кексаларнинг асосий фаолият йўналишларида қуйидагилар амалга оширилади:
- хонадон томорқасидан самарали фойдаланиш ва кичик ишлаб чиқариш ускуналари ва бошқа зарур техника воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдамлашиш;
- оила фарзандларини ҳунарманд ва усталарга шогирдликка бириктириш шунингдек, ушбу оилаларнинг таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларини ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари билан таъминлаш;
- пиёда юриш маданиятини тарғиб қилиш;
- кекса ёшдаги фуқаролар учун мос келадиган спорт тадбирларини ташкил этиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш.
Фаол кексалар ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 50 фоизи миқдорида (ҳозирда бу сумма 577 500 сўм) рағбатлантирилади.
Кекса ёшдаги фуқароларни спортга жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага йилига 10 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилади.
Мавзуга оид

10:44 / 14.05.2025
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

23:12 / 29.04.2025
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

11:36 / 29.04.2025
Ижтимоий ҳимоя кодекси ишлаб чиқилади

14:32 / 06.04.2025