Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шолц икки ярим йил ичида биринчи марта Украинага борди
Германия канцлери Украинанинг Европадаги энг кучли тарафдори эканини таъкидлади ва қўшимча ҳарбий ёрдамни эълон қилди.
Германия канцлери Олаф Шолц Украина президенти Володимир Зеленский билан музокаралар ўтказиш учун Киевга борди.
Бу Германия канцлерининг сўнгги икки ярим йил ичида Украинага биринчи ташрифидир. Шолц охирги марта Киевга 2022 йил июн ойида Франция президенти Эммануэл Макрон билан бирга ташриф буюрган эди.
Шолцнинг Украинага жорий ташрифи олдиндан эълон қилинмади.
Киевга етиб борган канцлер Украина минг кундан ортиқ вақт давомида «ўзини Россиянинг шафқатсиз тажовузидан қаҳрамонларча ҳимоя қилаётганини» айтди. Унинг таъкидлашича, Германия «Украинанинг Европадаги энг кучли тарафдори бўлиб қолмоқда».
«Президент Зеленский билан учрашувда мен декабрда етказилиши керак бўлган 650 миллион евро миқдоридаги қўшимча ҳарбий ёрдамни эълон қиламан», деди Шолц.
Германия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Митко Мюллер мамлакат 650 миллион евролик ҳарбий ёрдам пакети доирасида Украинага IRIS-T ҳаво мудофаа тизимлари, дронлар ва Leopard-1 танкларини топширишни режалаштирганини айтди.
«IRIS-T тизимларини биз узоқ муддатли рўйхатга киритдик ва уларни бу йил ҳам етказиб беришни кутмоқдамиз. Гап яна жанговар техникалар, хусусан, Leopard-1 танклари, разведкачи дронлар ва зарба берувчи дронларнинг биринчи партияси ҳақида бормоқда», деди Мудофаа вазирлиги вакили брифинг чоғида.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
20:55 / 23.06.2026
Украина Қримни материк билан боғловчи кўприклардан бирини вайрон қилди
10:30 / 23.06.2026