Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Новороссийскда портлашлар юз берди, ҲҲМ ишламоқда
Новороссийскнинг бир қанча районлари аҳолиси портлашлар ҳақида хабар берган. Шаҳар мэри Андрей Кравченконинг айтишича, шаҳарда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишламоқда.
Россиянинг Новороссийск порт шаҳрида 4 декабр, чоршанбага ўтар кечаси бир нечта портлашлар содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ шаҳар аҳолисига таяниб хабар берди.
«Живая Кубань» интернет нашрининг ёзишича, «портлаш овози Борисовкада, Видова кўчасида, Цемдолина қишлоғида, Мефодиевка районида, 8-ҳудудда эшитилган». «Фуқароларнинг айтишича, улар кучли портлашни жисмонан ҳис қилишган: кўпчиликнинг уйи силкинган, хусусан, биринчи линияда, кимдир ҳатто кровати силкинганини сезган», — дейилади нашрда.
93.ru интернет нашри Новороссийскка дрон ҳужуми хавфи ҳақида ёзмоқда. «Соат 01.37 да хавф ҳақидаги маълумотни ўз паблигида Новороссийск раҳбари ўринбосари Александр Яменсков тасдиқлади», — деб таъкидлайди «Блокнот» интернет нашри.
Ўз навбатида, шаҳар мэри Андрей Кравченко ярим тунда Telegram орқали Новороссийск аҳолисини очиқ майдонларда бўлмаслик, хотиржамликни сақлаш ва хавфсиз жойларда бўлишга чақирди. «Новороссийскда ҳаво мудофааси ишламоқда», «барча хизматлар шай ҳолатга келтирилди», — дейилади унинг хабарида.
Новороссийскка учувчисиз учоқлар ҳужумининг оқибатлари ҳақида хабар берилмаган.
Мавзуга оид
09:50
Гулистондаги портлашдан сўнг 3 киши қамоққа олинди
18:29 / 04.12.2025
Гулистондаги портлашда ҳалок бўлганлар оиласига 100 млн сўмдан берилади
21:40 / 03.12.2025
“Ёнғин пайти ошхонада одам кўп эди” – Гулистондаги портлаш жойидан репортаж
17:48 / 03.12.2025