Жаҳон | 11:30 / 05.12.2024
4926
3 дақиқада ўқилади

Болтиқ денгизидаги РФ кемаси экипажи Бундесвер вертолётини ўққа тутди

Россия ҳарбий кемаси ҳамроҳлигидаги РФ танкери Германия ҳарбий фрегати вертолётини ўққа тутди, деб ёзади dpa агентлиги манбаларга таяниб. Бербок ҳам воқеа ҳақида маълум қилди.

Фото: picture-alliance/dpa/Gero Breloer

Болтиқ денгизидаги Россия кемасининг экипажи Бундесвер вертолётини ўққа тутди. Ҳодиса ўтган ҳафта содир бўлди, деб хабар берди dpa агентлиги 5 декабр, чоршанба куни Брюсселдаги манбаларга таяниб.

Вертолёт разведка миссиясини бажарган

Германия фрегати бортидаги вертолёт разведка миссиясини бажараётган эди, деб ёзади dpa мудофаа доираларидаги манбаларга таяниб. Россия танкерига РФ ҳарбий кемаси ҳамроҳлик қилган, дея таъкидланади қўшимча равишда.

Шу куни Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилиши чоғида Болтиқбўйида рўй берган воқеани қисқача айтиб ўтди ва тафсилотларни келтирмади. Бербок Россиянинг «соядаги флоти» деб аталадиган кемалари Болтиқ денгизида Россия Федерациясига қарши санкцияларни четлаб ўтишда иштирок этаётганини таъкидлади ва минтақада муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш учун патруллар сонининг кўпайишини эълон қилди.

Dpa агентлигининг таъкидлашича, сигнал ракеталаридан фойдаланишга фақат фавқулодда вазиятларда рухсат этилади. Воқеага Россиянинг қайси кемаси алоқадорлиги аниқлаштирилмаган. Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш учун танкердан фойдаланиш эҳтимоли ҳақида ҳам маълумот йўқ.

Бундесвер сўрови: ГФРда УҚКга қурол-яроғ берилишини қўллаб-қувватлаш кучаймоқда

Бундесвернинг йиллик сўровига кўра, Германияда Украинага ҳарбий ёрдамни қўллаб-қувватлаш кучаймоқда. 25 ноябр куни Der Spiegel'нинг тадқиқотга таяниб ёзишича, сўров иштирокчиларининг 49 фоизи Украина Қуролли кучларига Россиядан ҳимояланишда ёрдам тақдим этишни қўллаб-қувватламоқда, бу бир йил аввал қайд этилган кўрсаткичдан 4 фоизга юқори.

«Германия учун муқобил» ва «Сара Вагенкнехт иттифоқи» популистик партиялари сайловчилари, шунингдек, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган мамлакат аҳолисигина Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишга қарши, деб ёзади ҳафталик.

Шу билан бирга, Украинага қурол етказиб беришни маъқуллаш даражаси кўп жиҳатдан респондентлар Россияни Германия хавфсизлигига таҳдид деб билишига боғлиқ, деб ёзади нашр. Умуман олганда, респондентларнинг 65 фоизи Россиянинг Украинага қарши ҳарбий тажовузкорлиги ва Россиянинг қурол-яроғи кўпайишини Германия учун хавф деб билади. Der Spiegel таъкидлаганидек, Бундесвер тадқиқоти Германия аҳолисининг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни қўллаб-қувватлаши камайганини акс эттирган бошқа сўровлар натижаларини рад этади.

Мавзуга оид