Путин ва Лукашенко хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги шартномани имзолади
Беларус пойтахтида имзоланган ҳужжат Иттифоқ давлатларини «барча воситалар», жумладан, ядровий қуролдан фойдаланиб бўлса ҳам ҳимоя қилишни назарда тутади.

Фото: РИА Новости
Владимир Путин ва Александр Лукашенко Иттифоқ давлати Олий давлат кенгаши мажлиси доирасида Россия ҳамда Беларус ўртасида хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги шартномани имзолади.
Ҳужжатни имзолашдан олдин Путин ушбу келишув мудофаа, Россия ва Беларус суверенитети, мустақиллиги ва конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, Иттифоқ давлати ҳудуди ва ташқи чегараси яхлитлиги ҳамда дахлсизлигини таъминлаш бўйича ўзаро мажбуриятларни белгилаб беришини айтди.
Путиннинг сўзларига кўра, бу муаммоларни ҳал қилиш учун «мавжуд барча куч ва воситалар» жалб этилиши мумкин. «Гап хусусан, Беларус президентининг таклифига кўра республика ҳудудига жойлаштирилган Россиянинг тактик ядровий қуроли ҳақида ҳам кетмоқда», — дея қўшимча қилади у.
Лукашенко, шунингдек, шартнома ҳар икки давлат фуқаролари учун ҳам тинч ҳаёт кафолатини шакллантириш имконини беришини таъкидлади.
Шартномани имзолаш маросими Минскда ташкил этилган Иттифоқ давлати Олий давлат кенгаши мажлисидан кейин ўтказилди. Владимир Путин 6 декабр куни Беларус пойтахтига ташриф буюрган. Мажслис аввалида Беларус Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Александр Волфович энди Александр Лукашенкода ҳам худди Владимир Путиндаги каби «қизил тугма» борлигини маълум қилганди.
Ноябр ойида Путин Россия ядровий доктринасини тасдиқлаган эди. Кўп ўтмай АҚШ президенти Жо Байден Украина Қуролли кучларига Россия ҳудудига узоқ масофага мўлжалланган АТАCМS ракеталари ёрдамида зарба йўллашга рухсат берди.
Янгиланган доктринага кўра, «ядровий давлат кўмагида ҳар қандай ядровий бўлмаган давлат томонидан Россия Федерацияси ва унинг иттифоқчиларига тажовуз қилиш», шунингдек ядровий бўлмаган воситалар, шу жумладан дронлар билан оммавий ҳаво ҳужуми уюштириш ядровий зарба учун асос бўлади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши туфайли айрим рейслар Тошкентдаги аэродромга йўналтирилди
Ўзбекистон | 09:17
-
“Ҳиссиётли гапиришга тўғри келган” – Бухоро вилояти ҳокимининг гапига муносабат билдирилди
Жаҳон | 08:52
-
Исроил армияси Эрон ҳарбий ва ядровий объектларига кенг кўламли ҳужум бошлади — Тафсилотлар
Жаҳон | 08:25
-
Ота меҳри. Ногирон боланинг қаҳрамон отаси ҳақида
Жамият | 07:48
Мавзуга оид

21:27 / 11.06.2025
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни «Россия куни» билан табриклади

11:05 / 05.06.2025
Зеленский: Россия бутун дунёга нафратини билдиряпти

23:40 / 04.06.2025
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль

22:24 / 04.06.2025