Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бу бизнинг курашимиз эмас». Доналд Трамп — Суриядаги исёнчилар юриши ҳақида
Асад АҚШ ва ғарбнинг бошқа мамлакатларидан ёрдам сўраган, бунинг эвазига Эрон билан ҳамкорликни тўхтатишни ваъда қилган.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар исёнчилар президент Башар Асадга қўшинларига қарши юриш қилаётган Суриядаги вазиятга аралашмаслиги лозимлигини таъкидлади.
«Мухолифат кучлари яхши мувофиқлаштирилган ҳужумда кўплаб шаҳарларни тўлиқ эгаллаб олишди ва ҳозир Дамашқ чеккасида, афтидан, Асадни ағдариш йўлида жуда катта қадам ташлашга ҳозирлик кўрмоқда», — деган Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.
Россия «Украинада чуқур ботқоққа тушиб қолган ва у ерда 600 000 мингдан ортиқ аскарини йўқотган» ва, кўринишидан, мухолифатчиларнинг «ўзи кўп йиллар мобайнида ҳимоя қилиб келган» Сурия бўйлаб юришини тўхтатишга қодир эмас, деган АҚШнинг сайланган президенти.
Трамп 2013 йилда ўша вақтда АҚШ президенти лавозимини эгаллаб турган Барак Обама жанговар кимёвий зарин заҳарли моддаси қўллангани аниқланган Суриядаги вазиятга аралашишдан бош тортганини эслатиб ўтган. Трамп шундан кейин Сурияда «Россия аралашувидаги ҳақиқий жаҳаннам бошлангани»ни ёзган.
Ҳозирда рус қўшинлари ва балки Асаднинг ўзи ҳам сиқиб чиқарилмоқда ва «бу, эҳтимол, улар билан содир бўлиши мумкин бўлган энг яхши ишдир», деб ҳисоблайди у. Россия учун «Сурия Обамани аҳмоққа чиқаришдан бошқа ҳеч қандай фойда бермаган», дейди Трамп.
«Сурияда тартибсизлик бўлмоқда, у бизнинг дўстимиз эмас ва АҚШнинг бунга ҳеч қандай алоқаси бўлмаслиги керак. Бу бизнинг кураш эмас. Ҳаммаси ўз йўлида кетсин. Аралашманг!» дея ёзади у.
Асад Ғарбдан ёрдам сўраган
Bloomberg Башар Асад ўз армияси чекиниши фонида АҚШдан ёрдам сўрагани ҳақида хабар тарқатган. Манбаларга кўра, Асад АҚШга Бирлашган Араб Амирликлари орқали юборган таклиф Сурия ғарб давлатлари ҳарбий ҳаракатларга таъсир кўрсатиши эвазига Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи «Ҳизбуллоҳ» ва бошқа шу каби гуруҳлар билан ҳамкорликни бутунлай тўхтатишини кўзда тутган.
Шунингдек, агентлик маълумотига кўра, Асад мамлакатдаги христианларнинг юқори мартабали етакчисини Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг олдига юборган, у агар исёнчилар ғалабага эришгудек бўлса, Суриядаги христианлар озчилиги хавф остида қолиши ҳақидаги огоҳлантириши керак бўлган, ўз навбатида, Орбан бу маълумотни АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампга етказиши керак эди.
Учинчи версияга кўра, Асад янги конституция таклиф қилган ва қувғиндаги сиёсий мухолифат билан музокаралар олиб борган.
2024 йил ноябр ойи охирида қуролланган исёнчилар гуруҳи Башар Асад кучларига қарши юриш бошлади. 7 декабр куни кечқурунгача Асаднинг мухолифлари Ҳалаб, Ҳама, Ҳомс, Дайр-аз-Зор, Дараа каби йирик шаҳарларни эгаллашди ва Дамашққа яқинлашди.
Мавзуга оид
10:39
Трампнинг таҳдиди ортидан АҚШ Эрон бўйлаб янги зарбалар йўллади
20:52 / 09.06.2026
Трамп NBA финалида ҳуштакбозликка учради
09:13 / 09.06.2026
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
22:26 / 07.06.2026