Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш корхонасини қуради
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Мисрнинг "Найл Шугар" компанияси мутасаддилари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.
Бўлиб ўтган музокаралар чоғида Миср компанияси томонидан Жиззах вилоятида қанд лавлаги етиштириш ва шакар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар мазкур истиқболли лойиҳа юзасидан инвестиция шартномасини имзолаш мақсадида ушбу ҳужжат матни, унда кўрсатиладиган муҳим бандлар ва келишувлар бўйича фикр алмашдилар.
Шартнома лойиҳасини тегишли мутахассислар ва ҳуқуқшунослар томонидан ўрганиб чиқиш ва ягона келишувга эришиш мақсадида яқин кунларда қўшимча онлайн музокаралар ўтказишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
10:43 / 19.03.2026
Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
11:40 / 06.03.2026