Дунёда қаҳва нархи рекорд даражада қимматлашди

Фото: Getty Images
Қаҳвани яхши кўрувчи инсонлар тез орада ўзларининг тонги севимли ичимлиги нархи қимматлашишига дуч келиши мумкин, чунки халқаро савдо бозорларида қаҳва нархи тарихдаги энг юқори кўрсаткичга чиқди, деб хабар беради BBC.
Қайд этилишича, 10 декабр куни жаҳонда энг кўп етиштириладиган арабика навли қаҳвалар нархи бир фунти учун (0,45 килограмм) 3,44 доллардан ошган. Бу дунёдаги энг йирик икки қаҳва етиштирувчи — Бразилия ва Ветнам ноқулай об-ҳаво шароитидан жабр кўргани, аммо ичимлик тобора оммалашиб бораётгани фонида юз бермоқда.
Экспертлардан бирининг BBC’га маълум қилишича, қаҳва брендлари жорий йилнинг ўзида нархларни ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Tuan Loc Commodities бош директори Вин Нгуэннинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда йирик қаҳва ишлаб чиқарувчилар ўз мижозларини йўқотмаслик ва бозордаги улушини сақлаб қолиш учун нархларни оширмай келган, аммо энди вазият ўзгаради. «JDE Peet, Nestle ва бошқа шу каби брендлар хомашё нархининг ошиши туфайли зарбаларни қабул қилиб олмоқда», — дейди у.
Қаҳва ҳосилдорлигининг камайиб кетиши бўйича бундан олдинги рекорд 1977 йилда — Бразилиядаги плантацияларга кутилмаганда қор ёғганида кузатилган эди. Таъкидланишича, Бразилиянинг 2025 йилги ҳосилига оид хавотирлар нархлар кўтарилишига асосий омил ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00
-
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
Иқтисодиёт | 22:51
-
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
Иқтисодиёт | 22:41
-
Трамп АҚШ энди «демократияни куч билан ўрнатмайди» деб ваъда берди
Жаҳон | 22:17
Мавзуга оид

14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган

20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди

10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди

19:37 / 01.05.2025