Жаҳон | 08:32 / 11.12.2024
10640
3 дақиқада ўқилади

Зеленский Украинада ишлаб чиқарилган янги қуроллар ҳақида гапирди

Борис Патон номидаги Миллий мукофот тақдимотида Володимир Зеленский Украинанинг қурол-яроғ соҳасидаги сўнгги ишланмалари ҳақида гапирди.

Фото: Украина президенти офиси

Украинада ишлаб чиқарилган янги «Рута» ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилди. Бу ҳақда президент Володимир Зеленский 10 декабр, сешанба куни илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун бериладиган Борис Патон миллий мукофоти тақдимотида маълум қилди.

Украина раҳбари мамлакатда бошқа турдаги қуроллар ишлаб чиқарилиши ҳақида ҳам гапирди. «Паляница» ракетаси оммавий ишлаб чиқаришга чиқарилди. «Пекло» дрон ракетаси ўзининг биринчи жанговар қўлланмасини муваффақиятли якунлади. Узоқ масофага учувчи «Нептун» яқинда босқинчилар учун даҳшатли ҳақиқатга айланади», — дея Зеленскийдан иқтибос келтиради президент девони.

Бундан ташқари, Зеленский олимларнинг дронларни яратишга қўшган ҳиссасини қайд этди. Президент Россия Федерациясига қарши урушда аллақачон қўлланаётган учувчисиз учоқларни, жумладан «Гор» разведкачи дронини, «Вампир» ва Heavy Shot тунги бомбардимончи самолётларини, «Колибри» ва «Камик» FPV дронларини, Darts FPV самолётларини, узоқ масофага учувчи «Лютый» ва Fire Point-1 дронларини эслатиб ўтди. «Буларнинг барчаси Украинада ишлаб чиқарилади, улар фронтда ҳам, душман ортида ҳам фаол қўлланмоқда», деди у.

WSJ: Украина тинчликка тайёрлигини эълон қилишни режалаштирмоқда

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак АҚШнинг қайта сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси вакиллари – миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи лавозимига номзод Майк Уолц ва Россия ва Украина бўйича махсус элчи лавозимига даъвогар Кит Келлог билан учрашди, дея хабар берди 4 декабр куни Reuters ва The Wall Street Journal (WSJ) манбаларга таянган ҳолда.

Reuters суҳбатдошлари Украина делегацияси ва Трамп жамоаси ўртасидаги учрашув тафсилотларини келтирмаяпти. WSJ маълумотларига кўра, мунозараларга сайланган вице-президент Жей Ди Вэнс ҳам қўшилди. Бундан олдин, нашр ёзганидек, Ермак Флоридада Трамп бошқарувида Оқ уй аппаратини бошқариши керак бўлган Сюзи Уайлс билан учрашган.

WSJ манбаларига кўра, Ермак Вашингтонга Трамп ёрдамчилари билан муносабатларни яхшилаш мақсадида ташриф буюрмоқда. WSJ ёзганидек, Украина «тинчликка тайёрлигини билдиришни режалаштирмоқда». «Аммо бу барқарор тинчлик бўлиши керак, беқарор, вақтинчалик тинчлик АҚШ ёки Украина манфаатларига мос келмайди», деди Киевнинг режалари билан таниш бўлган нашр суҳбатдоши.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти