Иқтисодиёт | 15:54 / 12.12.2024
3636
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Покистон биргаликда гилам ишлаб чиқаришни бошлайди

Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон гилам ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари уюшмаси (PCMEA) вакиллари иштирокида бўлиб ўтган бизнес-форумда иштирок этди.

Фото: "Дунё" АА

Форум иштирокчиларига мамлакатда гилам ишлаб чиқариш соҳасида яратилган қулай шароитлар, соҳа вакилларига берилаётган имтиёзлар, бў йўналишдаги саноат қувватлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

PCMEA раиси Миан Атиқ ур-Реҳман билан учрашувда икки давлат гилам ишлаб чиқарувчилари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, тажриба алмашиш ва янги бозорларни биргаликда ўзлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Соҳа тадбиркорлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш мақсадида, дастлаб, мақбул муддатларда уларнинг онлайн учрашувини ташкил этиш, 2025 йилнинг биринчи ярмида ўзаро ташрифларни ишлаб чиқишга келишилди.

Икки давлатда ўтадиган халқаро кўргазма ва ярмаркаларда ўзаро шоу-рум ва павилионлар ташкил этиш, мутахассислар ва дизайнерларнинг малакасини ошириш йўналишида қўшма дастурларни амалга ошириш таклифи билдирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид