Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ҳаётига оид маълумотлар махфийлаштирилади
Қозоғистоннинг собиқ президентлари соғлиғи ва шахсий ҳаётига оид маълумотлар давлат сири сифатида таснифланади.
Қозоғистон сенаторлари собиқ президентлар, шунингдек, уларнинг оила аъзоларининг соғлиғи ва шахсий ҳаётига оид маълумотлар давлат сири ҳисобланиши ва тарқатиш тақиқланиши ҳақидаги тузатишларни қабул қилди, деб ёзди Медиазона.
Депутатлар тегишли ўзгартиришларни 12 декабр куни ялпи мажлисда маъқуллади. Нашрнинг қайд этишича, давлат сири билан боғлиқ ўзгартиришлар бошқа қонун лойиҳасига киритилган бўлиб, мажлисдаги муҳокамада улар умуман тилга олинмаган. Қолаверса, на ҳукумат, на парламент аъзолари журналистларга бу маълумотларни махфийлаштириш нега зарурлигини тушунтира олмаган.
Қозоғистоннинг бутун мустақиллик тарихида президент фақат бир марта ўзгарди. Собиқ давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев 2019 йил март ойида лавозимини тарк этган, бироқ кўплаб имтиёзларни сақлаб қолган эди. Вазият 2022 йил январдаги норозилик намойишларидан кейин ўзгарди.
2023 йил бошида Нурсултон Назарбоев «Элбоши» мақомидан маҳрум қилинди. 2023 йил июн ойида Сенат Қозоғистоннинг собиқ президентини Олий кенгаш, Интеллектуал мактаблар, Назарбоев университети ва Назарбоев жамғармаси раҳбари мақомидан маҳрум қилувчи тузатишларни қабул қилди.
Мавзуга оид
20:04 / 29.12.2025
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг хорижга чиқишини чеклаш таклиф этилди
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025
Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазирини табриклади
23:09 / 29.09.2025