Жаҳон | 18:29 / 13.12.2024
2899
1 дақиқада ўқилади

Си Жинпинг Трампнинг инаугурация маросимида қатнашмайди

Тадбирда Хитойнинг АҚШдаги элчиси ва унинг рафиқаси иштирок этиши кутилмоқда, бу анъанавий амалиёт.

Фото: AP

Хитой раҳбари Си Жинпинг январ ойида Вашингтонга АҚШ сайланган президенти Доналд Трампнинг инаугурациясига меҳмон сифатида келмайди, деб хабар берди CBS News.

Тадбирда Хитойнинг АҚШдаги элчиси ва унинг рафиқаси иштирок этиши кутилмоқда, бу анъанавий амалиёт. Уларга Пекиннинг бошқа расмийлари ҳам қўшилиши мумкин.

Аввалроқ Трамп Си Жинпингни 2025 йил 20 январга белгиланган инаугурация маросимига таклиф этгани хабар қилинганди.

Си ва Трамп ўртасидаги муносабатлар собиқ АҚШ президентининг биринчи президентлик муддати давомида самимий эди. Аммо улар савдо уруши ва пандемия пайтида ёмонлашди: Трамп коронавирусни «Хитой вируси» деб атаган эди. Трамп ва Си охирги марта 2019 йил июн ойида Японияда бўлиб ўтган саммит доирасида шахсан учрашган.

Мавзуга оид