Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳусанов трансфер баҳоси бўйича Роналду билан тенглашди
Аргентиналик ҳужумчининг трансфер баҳоси 5 миллион еврога пасайтирилган — 25 млн евродан 20 млн еврога тушди. Лионел энди МЛСнинг энг қиммат футболчиси номини Рики Пуч билан бўлишади. Рикининг қиймати эса аксинча 5 млн еврога ошган.
«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг қиймати эса 3 миллион еврога камайтирилди ва энди 12 млн еврони ташкил этади (аввал 15 млн евро эди). Португалиялик 39 ёшли юлдуз Саудия Про лигасидаги энг қиммат футболчиларнинг биринчи ўнталигига киролмади.
Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Иттиҳод» футболчиси Диаби 35 млн евро нарх билан энг қимматбаҳо ўйинчи бўлиб турибди.
Қайд этиш жоиз, Месси ва Роналдунинг трансфер қийматининг тушиши уларнинг ёши билан боғлиқ.
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси 12 млн еврога кўтарилди ва у Ўзбекистоннинг энг қимматбаҳо ўйинчисига айланди. Шу тариқа, Ҳусанов трансфер нархи бўйича Роналду билан тенглашди.
Мавзуга оид
11:07 / 28.06.2026
ЖЧ кундалиги. Месси яна гол урди, Роналду яна сояда қолди, Эрон гуруҳда қолиб кетди
09:46 / 24.06.2026
ЖЧда 13-кун. Роналдуда рекорд, Ҳусановнинг кўз ёши ва «жодуланган» Кейн
22:52 / 23.06.2026
Роналду тарихда биринчи бўлиб 6 та жаҳон чемпионатида гол урди
12:38 / 21.06.2026