Жаҳон | 16:51 / 16.12.2024
46438
3 дақиқада ўқилади

Конибодомда яна тўрт кишининг жасади топилди

Расмийлар қотилликлар ҳақида ҳамон сукут сақламоқда, маҳаллий аҳоли эса ваҳима ичида.

Фото: Asia-Plus

15 декабрдан 16 декабрга ўтар кечаси Тожикистоннинг Конибодом шаҳри, Хисорак (собиқ Қўрғонча) қишлоғида зўравонлик белгилари билан яна тўрт кишининг жасади топилди. Бу шаҳарда сўнгги бир ҳафта ичида содир бўлган иккинчи ҳолат. Расмийлар сукут сақламоқда, бу эса маҳаллий аҳолини хавотирга солмоқда, деб хабар берди Asia-Plus. Ҳалок бўлганлар икки эркак ва икки аёл экани таъкидланмоқда.

Ўлганлар орасида Ғайбулло Мажидов (35 ёш) ва унинг рафиқаси Зарнигор (28 ёш) бор. Уларнинг уч фарзанди етим қолди. Бошқа қурбонлар - 70 ёшли Ойша Шокирова ва унинг ўғли Жавлон Шокиров (44 ёш). Воқеа содир бўлган вақтда уларнинг уйида яна кимдир бўлгани номаълум.

Қайд қилинишича, расмийлар Хисоракда тўртта жасад топилгани ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаган. Сўғд ИИБ, Конибодом шаҳар ИИБ ва республика ИИВ матбуот хизмати таҳририятнинг кўп сонли қўнғироқларига жавоб бермаган.

Бу Конибодомда бир ҳафта ичида содир бўлган иккинчи қотилликдир. Аввалроқ айнан шу шаҳарда Неъматовлар оиласининг олти нафар аъзоси, жумладан, тўрт нафар боланинг жасади топилган эди. Оила бошлиғи 37 ёшли Наимжон Неъматовнинг жасади уйнинг боғидаги дарахтга осилган ҳолда топилди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, унинг танасида калтакланиш излари бўлган.

Уйдан оиланинг бошқа аъзолари – Наимжоннинг рафиқаси, 33 ёшли Нафиса ва уларнинг фарзандлари – 13 ёшли Амина, 10 ёшли Фотима ва Зуҳра ҳамда икки ёшли Муҳаммадюсуфнинг жасадлари топилган. Бу ҳақда ҳам расмийлар изоҳ беришдан ўзини тийган.

Шу йилнинг апрел ойидан бери Конибодомда камида бешта оилавий қотиллик содир этилгани ҳақидаги хабарлар шаҳар аҳолисини қўрқувга солмоқда, деб таъкидлади нашр. Жиноят сабаблари номаълумлигича қолмоқда ва уларнинг бир-бирига алоқадорлиги номаълум. Фақат август ойида Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолатлар юзасидан изоҳ берди. Таъкидланишича, Конибодом шаҳрида тўртта оилавий қотиллик қайд этилган, улардан иккитаси маиший низолар билан боғлиқ бўлган. Гумонланувчилар қўлга олиниб, жиноят ишлари судга ўтказилган.

Ўтган ҳафта Тожикистон судлари икки кишини ушбу жиноятларда иштирок этгани учун жазога ҳукм қилди. Жумладан, Марат Сатторов умрбод, Шарифжон Шоев эса 20 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи