WSJ: АҚШ Сурия чегарасида турк қўшинлари тўпланаётганидан хавотирда
Сурияда Башар Асад режими қулаганидан кейин Туркия томони чегарада қўшин тўплашни бошлагани айтилмоқда. АҚШ улар кенг кўламли ҳужумга тайёрланаётган бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

Фото: Messinis/AFP/Getty Images
АҚШ Туркия ҳамда унинг иттифоқчилари Сурия чегараси яқинида қўшин тўплаётгани ва кенг кўламли ҳужумга тайёрланаётган бўлиши мумкинлигидан хавотирда. Бу ҳақда америкалик амалдорларга таяниб The Wall Street Journal хабар берди.
WSJ суҳбатдошларининг сўзларига кўра, аҳолиси асосан курдлардан иборат Кобани шаҳри яқинида тўпланган кучлар орасида кўнгилли жангчилар, турк махсус кучлари ва кўп сонли артиллерия бор.
Нашрнинг ёзишича, Башар Асад режими қулаганидан кейин бошланган қўшин тўплаш жараёни турк ҳарбийларининг 2019 йил Сурия шимоли-шарқига уюштирган ҳужумига ўхшаб кетади. «Биз бунга диққатимизни қаратганмиз ва вазминликни талаб қиламиз», — дейди WSJ манбаси. Нашрнинг бошқа бир суҳбатдошига кўра, Туркиянинг трансчегаравий операцияси «юз бериши муқаррар».
Сурия курдлари фуқаролик администрацияси амалдори Илҳом Аҳмед сўзларига кўра, турк ҳарбий операциясининг «содир бўлиш эҳтимоли мавжуд». Бу ҳақда у АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трампга маълум қилган ва уни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга қўшинларини чегара орқали жўнатмаслиги учун босим ўтказишга чақирган. Аҳмед АҚШнинг янги президентига йўллаган мактубида Туркиянинг мақсади Доналд Трамп лавозимга киришгунга қадар курд ерлари устидан «тўлиқ назоратни» ўрнатиш эканини билдирган.
Башар Асад режими қулаганидан кейин Суриядаги курдлар ва Туркия томонидан қўллаб-қувватланувчи исёнчи гуруҳлар ўртасида жанговар ҳаракатлар қайта бошланди. Ўт очишни тўхтатиш бўйича АҚШ воситачилигида ташкиллаштирилган музокаралар натижа бермади.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

17:28 / 28.04.2025
Башар Асад отасининг жасади қолдиқлари ўғирлаб кетилди – ОАВ

19:42 / 27.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади

21:49 / 25.04.2025
“Истанбул чўкса, бутун Туркия чўкади” – зилзиладан кейин истанбулликлар кўчаларда тунади

19:32 / 25.04.2025