ЕИ суди Дерипаска ва икки банкни санкциялар остида қолдирди
Олег Дерипаска ва икки Россия банки Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига таҳдид солувчи ҳаракатлар учун Европа Иттифоқи санкциялари бекор қилинишига эриша олмади.
Европа Иттифоқининг Люксембургдаги суди 18 декабр, чоршанба куни россиялик тадбиркор Олег Дерипаска, Росбанк ва Тинкофф-банкнинг Россиянинг Украинага бўлган тажовузи муносабати билан уларга нисбатан жорий қилинган санкцияларга қарши даъволарини рад этди.
Ҳар учала апелляция, жумладан, Дерипасканинг унга санкциялардан бир миллион евро миқдоридаги маънавий зарарни қоплаш талаби рад этилди.
Олег Дерипаска 2022 йилда Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказган ёки таҳдид солувчи ҳаракатлар учун, кейин эса 2024 йилда — аввалги санкцияларни четлаб ўтганлик ва Россия ҳукуматига моддий ёрдам кўрсатганлик учун Европа Иттифоқи санкцияларига дучор бўлган.
Суд Дерипасканинг амакиваччасига нисбатан санкцияларни қисман олиб ташлади
Шу билан бирга, 11 сентябр куни Европа Иттифоқи суди Олег Дерипасканинг амакиваччаси Павел Езубовнинг даъвосини қисман қаноатлантирди. Ҳукмда таъкидланганидек, у ЕИ Кенгашининг 2023 йил сентябр ойидаги ўзига нисбатан санкциялар қўллаш тўғрисидаги қарорларини бекор қилди, бироқ 2022 йил сентябр ва 2023 йил март ойларида киритилган чеклов чораларини бекор қилишни талаб қиладиган қисмидаги даъвосини рад этди.
Росбанк ва Тинкофф-банк судга бир қатор бандларни тақдим этди, улар орасида санкциялар сабаблари кўрсатилмаганлиги, фактларни баҳолашда хатолик, Европа Иттифоқи Кенгаши томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш, мутаносиблик принципини бузиш, қонун ҳужжатларини бузиш ва бошқалар бор.
Мавзуга оид
16:03 / 20.12.2024
ЕИнинг 15 та давлати сурияликларнинг бошпана сўровини кўриб чиқмаяпти
15:20 / 18.12.2024
ЕИ Суриядаги дипломатик ваколатхонасини қайта очишга тайёр
16:06 / 17.12.2024
ЕИ Суриянинг янги раҳбарияти билан алоқага чиқди
15:24 / 14.12.2024