Ўзбекистон | 13:35 / 20.12.2024
16297
2 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди

Ўзбекистон бўйича 20-22 декабр кунларига об-ҳаво прогнози берилди.

Фото: Kun.uz

Бугун кундузи Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди

Ўзгидромет хабарига кўра, шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 0...+5 даража, жанубда +8 даражагача бўлади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Ҳарорат 21–22 декабрда кечалари –5...–10 даражагача пасаяди, кундуз кунлари –2...+3 даража атрофида бўлади.

Тошкент шаҳрида: бугун вақти-вақти билан бироз қор ёғади, туман тушади. Ҳарорат 0...+2 даража бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари –5...–7 даража, кундуз кунлари 0...+3 даража бўлади.

Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид