Жаҳон | 15:11 / 20.12.2024
2767
3 дақиқада ўқилади

«Дронлар коалицияси» Украинага ўн минглаб УУА етказиб беради

Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Люк Полларднинг сўзларига кўра, 2025 йил январидан бошлаб 20 дан ортиқ давлат коалицияси ўзини Россиядан ҳимоя қилаётган мамлакатга ушбу турдаги қуролларни етказиб бериш тезлигини оширади.

АҚШ бошчилигидаги Рамштайн формати доирасида тузилган «дронлар коалицияси» ва «денгиз коалицияси» деб аталадиган давлатлар таркибига кирувчи йигирмадан ортиқ мамлакат 2025 йилнинг январ ойидан бошлаб Украинага ҳар хил турдаги «ўн минглаб» учувчисиз учоқлар етказиб беришни бошлайди. Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Люк Поллард 19 декабр, пайшанба куни Лондонда Жамоатлар палатаси депутатлари олдидаги чиқиши чоғида маълум қилди, унинг сўзларини "Европейська правда" нашри келтирган.

«Тасдиқлашим мумкинки, январ ойида жиддий ўзгаришлар кутилмоқда – биз Норвегия ва Латвиядаги ҳамкорларимиз билан бирга етакчилик қилаётган денгиз ва учувчисиз учоқлар коалицияси орқали ўн минглаб дронларни етказиб беришни бошлаймиз», — дея Поллард сўзларидан иқтибос келтиради Украина нашри. «Британия ҳукумати Украина билан ҳамкорликни давом эттириб, унинг НАТОга аъзо бўлиш йўлидаги тараққиётига ёрдам беради». Расмий шунингдек, Буюк Британия «Украинага қурол-яроғ етказиб бериш суръатини ошириш ва Россия учун уруш олиб бориш харажатларини ошириш» мақсадида Рамштайн давлатлари билан ҳамкорликни давом эттираётганини таъкидлади.

Бундан ташқари, Полларднинг айтишича, 19 декабр куни эълон қилинган Украина учун янги 286 миллион долларлик (275 миллион евро) ҳарбий ёрдам пакети Буюк Британия томонидан бошқариладиган Украинага ёрдам бериш халқаро жамғармасининг 233 миллион долларини ўз ичига олади. Бу маблағлар асосий ҳарбий техника, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва уларнинг таркибий қисмларини сотиб олишга, шунингдек, Украина ҳарбий-денгиз кучларининг жанговар салоҳиятини мустаҳкамлашга йўналтирилади, дея аниқлик киритади «Европейська правда».

«Дронлар коалицияси» 2024 йилда тузилган

Украина нашрининг эслашича, июн ойида Буюк Британия ва Латвия «дронлар коалицияси» номидан Украинага 352 минг евро миқдорида FPV учувчисиз учоқларини етказиб бериш бўйича танлов эълон қилиб, 265 та ариза қабул қилган эди. Бир ой ўтгач, ушбу коалицияга аъзо давлатлар меморандум имзоладилар, унинг доирасида улар 45 миллион евролик қўшма фонд яратдилар. Ноябр ойида Украина мудофаа вазири Рустем Умеров «дронлар коалицияси» аъзолари мамлакатни қўллаб-қувватлаш учун 1,8 миллиард евро ажратишини маълум қилган.

«Дронлар коалицияси» 2024 йилда Украина ҳарбийларини Россияга қарши туришда қўллаб-қувватлаш учун тузилган. Ташаббус доирасида, хусусан, Латвия янги учувчисиз технологияларни синовдан ўтказиш ва такомиллаштириш учун синов майдончалари ва ишлаб чиқариш қувватларини тақдим этади.

Мавзуга оид

Эълонлар

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Сув — ҳаёт, сув — барака. Энди эса — билим манбаи

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Сув — ҳаёт, сув — барака. Энди эса — билим манбаи

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди