Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Ўзбекистоннинг қатор маҳсулотларига экспорт учун рухсатнома беради
Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори Иброҳим Эргашев бошчилигида делегация Теҳронга ташрифи давомида Эрон Ўсимликларни ҳимоя қилиш ташкилоти раиси Марям Жалили билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида Ўзбекистонда етиштирилаётган нўхат, занжабил, маккажўхори, соя, писта ва капер мевалари каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига Эрон томонидан рухсатнома бериш масаласини якунига етказиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Эрон Ўсимликларни ҳимоя қилиш ташкилоти раиси Марям Жалили Ўзбекистоннинг фитосанитар талабларига мувофиқ келадиган тоза ер ҳудудларида етиштирилган сертификатланган картошка экспортини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Томонлар Эрон тажрибаси асосида Ўзбекистонда сифатли картошка уруғларини етиштиришга алоҳида эътибор қаратдилар.
Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Эрон карантин ташкилотлари ўртасида ишлаб чиқилган англашув меморандуми лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва имзолашга келишиб олинди.
Мавзуга оид
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026
АҚШ Эронга нефт сотишга вақтинча рухсат берди
13:28 / 22.06.2026