Италияда OpenAI компанияси 15 млн евро жаримага тортилди
Италия назорат органи ChatGPT чатботини яратган OpenAI компаниясини жаримага тортди. Таъкидланишича, Америка компанияси фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини қайта ишлаш билан шуғулланган.

Италиянинг маълумотларни ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи назорат органи ChatGPT чатботига нисбатан терговини якунлаб, уни яратган OpenAI компанияси 15 миллион евро жаримага тортди, деб хабар беради Associated Press.
Garante маълумотлар махфийлигини назорат қилиш миллий органинининг маълум қилишича, тергов давомида OpenAI компанияси ChatGPT’ни такомиллаштиришда фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини қайта ишлагани маълум бўлган. Компания белгиланган жаримани Италияда 2023 йилга кўрилган даромадидан 20 баробар кўпроқ эканини таъкидлаб, чиқарилган қарор юзасидан апелляция беришини билдирди.
Ўз навбатида OpenAI «бутун дунё бўйлаб махфийликни ҳимоя қилиш оргалари билан ҳамкорликка тайёрлигини ва бу борадаги қонунларни ҳурмат қилишини» қўшимча қилди.
Назорат органи маълумотларига кўра, ўтган йили бошланган тергов давомида OpenAI «ёшни текширишнинг самарали тизимини» тақдим эта олмаган, натижада, сунъий интеллект томонидан яратилган контентларни 13 ёшдан кичиклар ҳам кўришига йўл қўйилган бўлиши мумкин.
Италия ҳукумати, шунингдек, OpenAI’га ChatGPT бўйича жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш учун ОАВда олти ойлик кампанияни йўлга қўйиш мажбуриятини юклаган.
Аввалроқ OpenAI компаниясининг собиқ ходими Сучир Балажи Сан-Францискодаги квартирасида ўлик ҳолда топилганди. Сучир Балажи 2024 йил ёзида компанияни тарк этган ва октябр ойида ChatGPT дастурчиларини муаллифлик ҳуқуқи қонунларини бузганликда айблаган. У OpenAI бошқа одамларнинг контентидан рухсатсиз фойдаланаётганини таъкидлаб келган.
Тавсия этамиз
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроилнинг Ғазога янги ҳужуми оқибатида 37 фаластинлик ҳалок бўлди
Жаҳон | 09:40
-
Запорижжя АЭСда Россия зарбаси туфайли блэкаут юз берди
Жаҳон | 09:25
-
Ўзбекистон-Покистон ҳудудлараро форумини ташкил этиш режалаштириляпти
Ўзбекистон | 09:20
-
Радикал исроилликлар Наблус ҳудудидаги ўнлаб дарахтларни йўқ қилди
Жаҳон | 09:00
Мавзуга оид

22:57 / 30.06.2025
Британияда ChatGPT туфайли энди иш бошлаётган ходимларга нисбатан талаб тушиб кетди

21:08 / 20.06.2025
ChatGPT янги версиялари биологик қурол яратишни соддалаштириши мумкин

19:23 / 14.06.2025
«ChatGPTʼдан диний саволларга жавоб олиш жоиз эмас» – Ўзбекистон мусулмонлари идораси

17:40 / 24.05.2025