Украина давлат реестрлари РФдан кенг кўламли киберҳужумга учради
Адлия вазири Олга Стефанишинанинг айтишича, россиялик ҳакерлар Украинанинг муҳим инфратузилмасини бузишга уринган. Тикланиш муддати икки ҳафтагача давом этади, деди у.

Фото: iStock
Украина давлат реэстри сўнгги пайтлардаги энг йирик киберҳужумга учради. Бу ҳақда 19 декабр, пайшанба куни кечқурун бош вазирнинг Европа ва Евроатлантика интеграцияси бўйича ўринбосари, Украина адлия вазири Олга Стефанишина Facebookʼда маълум қилди. «Мақсадли ҳужум натижасида Украина Адлия вазирлиги тасарруфидаги Ягона ва Давлат реестрининг иши вақтинча тўхтатилди, энди биз гуруҳ ва бошқа хизматлар мутахассислари билан биргаликда киберҳужумларга қарши курашиш ва тизимларни тиклаш бўйича иш олиб боряпмиз», дейилади хабарда.
Вазир, шунингдек, бу ҳаракатлардан мақсад Украинанинг муҳим инфратузилмаси ишини бузишга уриниш эканини айтди ва «ҳужум россияликлар томонидан амалга оширилгани аллақачон аниқ бўлганига» аниқлик киритди.
Реестрларни тиклаш бўйича иш икки ҳафтагача давом этади
Айни пайтда мутахассислар шикастланган реестрларга «киришни босқичма-босқич тиклаш учун интенсив режимда» ишламоқда. Дастлабки баҳолашга кўра, Стефанишина таъкидлаганидек, бошқа ресурсларнинг ишлашига ҳеч қандай таҳдид йўқ. Унга кўра, биринчи навбатда, Фуқароларнинг ФҲДЁ давлат реестри, Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ягона давлат реестри ҳамда Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри тикланади.
«Дастлабки тикланиш вақти тахминан икки ҳафта давом этади», деди расмий. Унинг ишонтиришича, тўлиқ тикланишдан сўнг, келгусида шунга ўхшаш аралашувлардан ҳимояни кучайтириш учун тегишли органлар билан биргаликда ҳужум чуқур таҳлил қилинади. «Душман бу вазиятдан Украина ва хориждаги фуқаролар орасида ваҳима қўзғаш учун фойдаланишга ҳаракат қилмоқда, биз сизга барча муҳим янгиланишлар ҳақида қўшимча маълумот берамиз», деди Стефанишина.
Ўз навбатида, Украинанинг «Дія» портали фойдаланувчиларга давлат реестрлари мажбурий янгиланиши сабабли иловадаги баъзи хизматлар вақтинча ишламай қолгани ҳақида маълум қилди, деб хабар беради «Укринформ» агентлиги.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп тарифлар билан боғлиқ муваффақиятсизликда ёрдамчиларини айблади – ОАВ
Жаҳон | 23:51 / 12.04.2025
-
Трамп Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бир йилга узайтирди
Жаҳон | 22:54 / 12.04.2025
-
Дунёдаги энг тез фуқаролик самолёти учишга тайёр
Жаҳон | 21:42 / 12.04.2025
-
Пискентдаги автомобил синовининг видеоси тарқалди. Масъуллар “нотўғри талқин” бўлаётганини айтмоқда
Ўзбекистон | 21:25 / 12.04.2025
Мавзуга оид

18:34 / 12.04.2025
Украина иккинчи F-16 қирувчи самолётини йўқотди

12:56 / 12.04.2025
Россияда ҳибсга олинган генерал Попов Украинадаги урушга юборилмайди

09:50 / 12.04.2025
Украина Россия ҳужумини кутиб, кучларини Сумига ўтказмоқда

08:09 / 12.04.2025