Ўзбекистон экспортида хусусий сектор улуши 60 фоизга етказилади
Хитойнинг "Lookwe журналида Ўзбекистон экспортёрларни қўллаб-қувватламоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Фото: lookwe.com
Нашрда экспорт ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва ялпи ички маҳсулот ҳажмини ошириш имконини берувчи иқтисодий омил эканлиги урғуланган. "Шу боис ҳар бир давлат ўз маҳсулотларини ташқи бозорларга экспорт қилишни кўпайтиришга интилаётган корхоналарни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади. Ушбу мақолада биз Ўзбекистондаги экспортчиларни бевосита қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини кўриб чиқамиз", – деб ёзади муаллиф.
Мамлакатда экспортни қўллаб-қувватлаш "Ўзбекистон – 2030" стратегиясида белгиланган – экспортдаги хусусий сектор улушини 60 фоизга етказиш мақсадига қатъий амал қилган ҳолда тизимли асосда амалга оширилмоқда.
Сўнгги олти йилда Ўзбекистоннинг экспорт географияси 33 та янги давлатга кенгайиб, ташқи бозорлар сонини 115 тага етказди. Ўзбекистон маҳсулотлари илк бор Перу, Панама, Мексика, Доминикан Республикаси, Аргентина, Албания, Сербия, Финландия, Люксембург ва бошқа давлатлар бозорларига чиқди.
Lookwe нашри Ўзбекистонда кейинги йилларда экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизими доирасида тадбиркорлик субъектларини экспорт фаолиятига кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлайди.
"Мисол учун, ўтган йили 3 мингга яқин маҳаллий корхона экспорт фаолиятига қўшилган бўлса, жорий йилнинг январ-октябр ойларида 2 минг 450 та корхона илк бор ташқи бозорга чиқиб, умумий қиймати 1 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилди", – дейилган манбада.
Қайд этилишича, комплекс ишнинг яна бир компоненти – бу қулай тартибга солиш муҳитини яратишдир. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда экспорт фаолиятини соддалаштириш ва рағбатлантиришга қаратилган муҳим меъёрий-ҳуқуқий ўзгаришлар қабул қилинди. Юқорида таъкидланганидек, иш тизимли асосда олиб борилмоқда. Стратегик мақсад ва вазифалар белгилаб олинди, норматив-ҳуқуқий база шакллантирилди.
Мақола қуйидаги фикрлар билан якунланади: "Умуман олганда, Ўзбекистонда экспортни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар 2030 йилгача Миллий стратегияда белгиланган ҳажмларга эришишни ишончли прогноз қилиш имконини бермоқда".
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жамшид Қўчқоров – энерготарифлар ошиши, иқтисодий ўсиш ва ташқи қарзлар ҳақида
Иқтисодиёт | 09:02
-
Президент мактабларига қабул жараёни расман бошланди
Ўзбекистон | 08:49
-
Россия иқтисодий ривожланиш вазири: Мамлакат иқтисодиёти совиш даврига кирди
Жаҳон | 08:38
Мавзуга оид

10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда

11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди

12:26 / 02.05.2025
Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 85 тага етди

10:24 / 22.04.2025