Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиялик ҳарбийлар оммавий равишда армиядан кетишни бошлади
Буюк Британияда ҳарбий хизматчиларнинг маошлари оширилаётганига қарамай армиядан кетаётган аскарлар сони ошиб бормоқда.
Британиялик ҳарбий хизматчилар ўз маоши оширилаётганига қарамай армиядан оммавий равишда кетишни бошлади, деб хабар бермоқда The Telegraph газетаси.
Таъкидланишича, ёзда мамлакат ҳукумати қуролли кучлардаги инқирозга қарши курашиш доирасида ҳарбийларнинг маошларини ошириш бўйича қарор қабул қилган, аммо бу кутилган натижаларга эришишга олиб келмаган.
«Аскарлар хавотир уйғотадиган тезликда қуролли кучларни тарк этмоқда. Буюк Британия тарихида илк бор минг кишига атигb икки нафар ҳарбий хизматчи тўғри келмоқда», — дейилади материалда.
Газета маълумотларига кўра, сўнгги йилларда 15 мингдан ортиқ аскар армиядан кетган — уларнинг 8 мингга яқини ўз хоҳишига кўра ҳарбий хизматчилар сафидан бўшатилган.
«Аскарлар ҳукуматнинг маошни 6 фоизга ошириш каби ташаббусларига қарамай, ҳарбий хизматдан бўшамоқда. Британияда ҳарбийлик касби давлат хизматчилар ораси энг кам маош тўланадиган соҳа бўлиб қолмоқда», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, мамлакатда оддий аскарнинг маоши 2011 йилдан бери 1,9 фоизга ошган холос. Аммо бу даврда энди иш бошлаган шифокорларнинг маоши 13,39 фоизга, поезд машинистларининг маоши эса 10,14 фоизга кўтарилган.
Мавзуга оид
08:50
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026